Зеленский “Азовсталь”даги ҳарбийларни ким орқали эвакуация қилаётганини сир сақламоқда
Олам
−
18 Май 2022
8050Муриуполнинг “Азовсталь” заводида қамалда бўлган украиналик ҳарбийларни эвакуация қилиш давом этмоқда. Бу ҳақда Украина Президенти Владимир Зеленский Франция раҳбари Эммануэль Макрон билан телефон орқали мулоқот чоғида маълум қилган.
Қайд этилишича, Зеленский Эммануэль Макрон билан Европа Иттифоқида тайёрланаётган олтинчи санкциялар пакети, Россия билан музокаралар жараёни ва украиналик ҳарбийларни “Азовсталь”дан эвакуация қилиш ҳақида суҳбатлашган.
"Эвакуация миссияси давом этмоқда ва унга ҳарбийларимиз ҳамда разведкачиларимиз раҳбарлик қилмоқда. Энг нуфузли халқаро воситачилар жалб қилинган", дейди Зеленский.
Шунингдек, Президент Макрон билан Европага интеграциялашув қадамлари ва Украинанинг иттифоқ аъзолигига номзод мақомини олиш бўйича аризасини кўриб чиқиш ҳақида суҳбат ўтказган.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 19 апрель куни тан олинмаган Донецк халқ республикаси (ДХР) халқ милициясининг ҳарбий гуруҳлари Мариуполдаги “Азовсталь” заводи ҳудудига ҳужум бошлаганди.
Кейинроқ Россия Президенти Владимир Путин “Азовсталь”га ҳужумни тўхтатишни ва уни қуршаб олишни буюрганди. Бироқ шундан кейин ҳам заводга ҳужумлар амалга оширилди.
Жорий ой бошида эса Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш Мариуполь шаҳридаги “Азовсталь” заводидан Россия қўшинлари томонидан блоклаб қўйилган 500 га яқин одам эвакуация қилинганини маълум қилди.
LiveБарчаси