Ўзбекистонда “Валютани тартибга солиш тўғрисида” қонун ишлаб чиқилади
Жамият
−
12 Февраль 2019
54902019 йилда 38 та янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади. Булар орасида “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳам мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан 2019 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастури тасдиқланди.
Қарорга мувофиқ, Адлия вазирлигига Дастур ижросининг мониторинг қилиб бориш вазифаси юкланди.
Дастурга кўра, 2019 йилда жами 38 та қонун лойиҳасининг ишлаб чиқилиши белгиланган бўлиб, шундан 15 таси амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш билан боғлиқ.
Жумладан, дастурга мувофиқ 2019 йилда “Валютани тартибга солиш тўғрисида”, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”, “Мажбурий тиббий суғурта тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида”ги қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ҳукуматга киритиш назарда тутилган.
LiveБарчаси