Ўзбекистонда бирданига доллар, рубль ва евронинг нархи арзонлади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 19 февраль кунидан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади.

Унга кўра, бир АҚШ доллари 8392 сўм 20 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги кўрсаткичга нисбатан 2 сўм 95 тийинга арзонлади.

Евро курси эса 32 сўм 72 тийинга арзонлаб, 1 евро 9477 сўм 31 тийинни ташкил этди.

1 Россия рубли нархи 126 сўм 25 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтага нисбатан 1 сўм, 42 тийинга арзонлади.

Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Валюталар курси

Баҳолаганлар

81

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг