Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилиши айтилди
Бу қизиқ
−
25 Февраль 2019
14213Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳафта давомида мамлакатда ҳукм сурадиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
26-27 февраль кунлари Ўзбекистонда қуруқ ва илиқ об-ҳаво кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси +3...+8 даража, кундузи +13...+18 даража, республика жануби ва чўл зоналарида +20 даражагача кўтарилади, бу шу давр учун кўп йиллик ўртача қийматлардан 2-4 даражага юқори ҳароратдир.
28 февралдан 2 мартгача республикамиз ҳудудига Туркманистон ҳудуларидан нам ҳаво оқимлари аста кириб кела бошлайди. Мамлакат ҳудудида булутлилик ортиб, 28 февралда ва 1 мартда айрим жойларга кучсиз ёмғир ёғади. 2 март куни республиканинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик бўлмайди. Фарғона водийси вилоятларида бу давр мобайнида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Республиканинг тоғли туманларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади ва қорга айланади.
Ҳарорат кечаси +3...+8 даража илиқ, 28 февраль 1 март куни кундузи 13-18 даража илиқ, 2 мартда +10...+15 даража, тоғли ҳудудларда -2...+3 даража, кундузи +5...+10 даража бўлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь