Ўзбекистонда 8 киши тузламадан заҳарланди
Жамият
−
10 Февраль 2019 13527 1 дақиқа
Жиззахда 8 киши истеъмолга яроқсиз тузламалардан заҳарланган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги миқ этмасада, Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Воқеа жорий йилнинг 8 февраль куни Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида содир бўлган. Шу туманда яшовчи М.П. (исмли аёл) ўз уйида оила аъзолари билан биргаликда уй шароитида тайёрланган помидор маҳсулотини (маринованные) истеъмол қилган ва натижада 8 нафар киши заҳарланган. Уларнинг 5 нафарига шифохонада тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилган. Уч нафари шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ушбу хабар сўнгида ИИВ фуқароларни уй шароитида тайёрланган тузлама маҳсулотларини истеъмол қилишда ҳамиша ҳушёр бўлишга, аввало унинг истеъмолга яроқлилик ҳолатига алоҳида эътибор қаратишга чақирган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь