Фуқаронинг “Cobalt” бўйича аризаси қаноатлантирилди
Жамият
−
16 Август 2019
5501Зарафшон шаҳридаги 12-кичик туманда яшовчи Асрор Садиров Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерациясига ёзма ариза билан мурожаат қилди.
Аризада маълум қилинишича фуқаро 2019 йил апрел ойида “Навоий-автосавдо” автосалонидан 84 164 910 (саксон тўрт миллион бир юз олтмиш тўрт минг тўққиз юз ўн) сўмга “Cobalt” автомобилини сотиб олган. Орадан бир ойлар ўтиб, автомашинанинг нуқсонлар пайдо бўла бошлаган. Яъни автомабилнинг иситиш мосламаси талаб даражасида ишламаган, олд қисми ойнасида эса нуқсони бўлганлигини билиб, бу ҳақида автосалон мутахассисларига хабар қилганлигини маълум қилди. Аммо ҳеч қандай натижа бўлмаганлиги орадан вақт ўтиб кетаётганлиги ва юқоридаги аризаси юзасидан амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган.
Ариза қонуний тартибда қабул қилиниб, кузатув-ўрганишлар олиб борилди. Федерация томонидан “Навоий-автосавдо” марказига ёзма мурожаат хати юборилди. Шундан сўнг салон раҳбарияти автомашинанинг носоз жойларини тузатиб, олд ойна қисмини алмаштириб беришини маълум қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь