Зангиотадаги шифохонада “свет” ўчиши натижасида қанча бемор ўлган? Муассаса масъули жавоб берди

Жамият

image

Ўзбекистонда ўтган бир йил давомида коронавирусга қарши курашда Тошкент вилоятидаги Зангиота юқумли касалликлар шифохонаси муҳим роль ўйнади. Аслида, шифохона айнан коронавирус беморларини даволаш учун барпо этилди.

Ижтимоий тармоқларда эса замонавий талабларга жавоб бериши айтилган мазкур йирик тиббиёт муассасасининг электр таъминотида узилишлар бўлгани, натижада кислород етказиб бериш аппаратлари ишламай қолиб, у ерда даволанаётган беморлар вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди ва баҳсларга сабаб бўлди.

Мазкур хабарлар қанчалик ҳақиқат эканини билиш учун QALAMPIR.UZ уюштирган “Corona марафони” меҳмони 1-Зангиота махсус шифохонаси директори ўринбосари Олимжон Исхаковга юзландик.

“Миш-мишларга ишониш оқибатида ўзимизга ишни кўпайтириб юборамиз. Аслида, ундай ҳолат бўлмаган, бўлиши ҳам мумкин эмас. Қисқа муддатда қуриб битказилган Зангиота шифохонасида бу томонлари ҳисобга олинган. айтайлик, электр таъминоти узилиб қолса, автоматик равишда дизель генераторлар ишга тушади. Улар ҳам ишдан чиқса, иккинчи дизель генараторлар уланади. Агар у ҳам ишдан чиқса аппаратларимизнинг ўзи 1 соатгача ишлаб тура олади. Электр токи бўлмаслиги натижасида беморнинг вафот этиши мумкин эмас”, дейди Олимжон Исхаков.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

961

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг