Зангиота ҳокимлиги мансабдори ер сотаётганда қўлга тушди
Жамият
−
18 Декабрь 2019
6502Зангиота тумани ҳокимлигининг мансабдори 120 минг АҚШ доллари билан қўлга тушди. У 0,3 гектор ерни пуллаётган бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хабар бермоқда.
Кеча, 17 декабрь куни Зангиота туман ҳокимлиги умумий бўлим мудири А.Т. ва “M.G.S.” МЧЖ раҳбари М.С. лар ўзаро жиноий тил бириктириб, жамиятга тегишли бўлган Зангиота тумани, “Қатортол” қишлоғи, “Наврўз” массивидаги 2,7 гектар ер майдонининг 0,3 гектарини ноқонуний равишда, фирибгарлик йўли билан фуқаро С.Х.га ҳар бир сотихини 4 мингдан жами 120 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида жиноят устида ушланишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
“Келгусида ҳам яратилган имкониятлардан тўғри фойдаланмасдан, ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаш, ноқонуний қурилиш қилиш ва ҳамда ерлардан қонунга зид фойдаланганлик ҳолатлари бўйича, қатъий чоралар кўрилиб, жазо муқаррарлиги таъминланади”, дейилади Бош прокуратура хабарида. .
LiveБарчаси