Замонавий Viessmann иситиш қозонининг қулайлиги ва тузилишининг соддалиги

Бизнес

image

Иситиш жиҳозини ўрнатиш ва ундан фойдаланиш ҳатто тайёргарлик кўрмаган фойдаланувчи учун ҳам осон ва тушунарли бўлиши мумкинлигини тасаввур қила оласизми? Хона ва сув иситиш қозони нафақат тежамкор ва самарали, балки содда бошқариладиган бўлиши ҳам лозим – сотувчидан, ўрнатиш ва ишга тушириш мутахассисидан тортиб, то оддий фойдаланувчигача, ҳатто у ўсмир ёки кекса инсон бўлса ҳам, – ҳамма учун у билан ишлаш осон бўлсин. 

Бундай техника мавжуд! Сифатли немис иситиш жиҳозларини ишлаб чиқариш бўйича жаҳон етакчиси – Viessmann компанияси.  Viessmann маҳсулоти Ўзбекистон бозорида расман 2004 йилдан буён тақдим этилади ва ўтган давр мобайнида маҳаллий истеъмолчилар ишончини қозонишга муваффақ бўлди. 

Лойиҳачилар Viessmann`ни танлайдилар

Ҳаммаси лойиҳадан бошланади. Пухта ишлаб чиқилган лойиҳа жиҳознинг керакли қувватини иситиладиган бино эҳтиёжига қараб аниқроқ ҳисоблаб чиқиш имконини беради. Албатта, иситиш ускуналарининг қувватини тахминан мўлжаллаш ва ҳар куни сизга қанча иссиқ сув керак бўлишини тақрибан ҳисоблаб чиқиш мумкин. Аммо, пировардида, агар юклама керагидан ортиқ бўлса, бу газ ва электрнинг ортиқча сарфига олиб келади, агар етарлича бўлмаса – сиз уйингизни исита олмай, етарли миқдорда иссиқ сув ҳозирлай олмай қоласиз. Бу саноат кўламларида айниқса яққол сезилади – энергия тежамкор жиҳоз энергия ресурсларини сезиларли даражада тежаш имконини беради. Айнан шу сабабли, ҳисоб-китобларда аниқлик муҳим саналади, танланган жиҳоз эса берилган параметрларга қатъий мувофиқ келиши лозим. Viessmann панд бериб қўймайди ва лойиҳалаштириш бўйича тажрибали мутахассислар бундан хабардор, шу сабабли ушбу ишлаб чиқарувчига энг муҳимини – уйдаги иссиқлик ва қулайликни ишонишади. 

Экспертлар Viessmann`ни танлайдилар

Иситиш қозонини тавсия этишда нима муҳим? Унинг сифати ва ишончли сервис қўллаб-қувватлаш мавжудлиги. Тажрибали экспертлар Viessmann`ни бехавотир тавсия этадилар, чунки у соҳадаги халқаро стандартларни белгилаб берибгина қолмай, сифатли сервис қўллаб-қувватлашига ҳам эга. Ўзбекистондаги Viessmann расмий ваколатхонаси экспертлари маиший ва саноат кўламларида иситиш тизимлари бўйича оғзаки ва сайёр консультациялар беришга тайёрлар. Сервиснинг юксак даражаси, таклиф этилаётган жиҳознинг сифати ва узоқ муддатли кафолатли хизмат кўрсатиш – мана шулар Viessmann`ни иситиш жиҳозлари орасида етакчига айлантиради. 

Инжиниринг компаниялари Viessmann`ни танлайдилар

Инжиниринг компаниялари қурилиш ва муҳандислик коммуникацияларини ўтказишга оид тўлиқ хизматлар тўпламини тақдим этадилар. Улар иситиш қозони қулайлик ва шинамликнинг асоси эканлигини аниқ биладилар. Viessmann қаттиқ қотишмали қозонининг мустаҳкамлиги ва қалинлиги ҳатто туз миқдори юқори бўлган сувнинг узоқ таъсири давомида ҳам жиҳознинг ишончли бўлиши ва узоқ хизмат қилишини таъминлайди. 

Иситиш қозони ҳатто газнинг паст босимида ҳам, электр тармоғидаги кучланишлар тушиб кетишида ва сувнинг кам босимда келишида ҳам ишлайверади, бу мамлакатимизнинг чекка минтақалари учун айниқса долзарбдир. Жиҳознинг ишончлилиги ва монтажнинг осонлиги Viessmann`ни иситиш жиҳозлари маҳаллий бозорининг етакчиларидан бирига айлантиради. 

Мижозлар Viessmann`ни танлайдилар

Viessmann жиҳозларида ФИК кўрсаткичининг юқорилиги (98%) уйдаги одатий қулайлик ва иссиқликни йўқотмай, ресурслар сарфини максимал камайтириш имконини беради. Ёндиргичга газнинг автоматик узатилиши қозонга кўчадаги ҳароратга мослашиш ва энергия ресурсларини бекорга ишлатмаслик имконини беради. Бу бошқа замонавий қозонларга солиштирганда газ сарфини 17%дан 24%гача тежашга имконият яратади. Бутун қиш мавсумида, айниқса тижорат ва саноат қозонлари борасида, яхшигина иқтисодга эришилади. Кўпгина истеъмолчилар максимал рақамлаштирилганликни ва қозонни ўз смартфонлари орқали бошқариш имкониятини қадрлайдилар. Viessmann иқлимий ечимлар яратиш учун барча йўналишларда ишланмалар билан узлуксиз шуғулланади, у инновацион технологиялар борасида ҳақиқий етакчи! Бундай жиҳозни ўрнатар экансиз, яқин ўн йиллар давомида унинг самаралилиги ва замонавийлиги сақланиб қолишига амин бўлишингиз мумкин. 

“Яхшиям сизда Viessmann ўрнатилган экан!”

- дейдилар чақирувга келган фойдаланиш бўйича мутахассислар. Қозонлар учун барча эҳтиёт қисмлар стандартлаштирилган – зарур бўлганда керакли детални топиш ва алмаштириш жуда осон. 

Viessmann – комплекс ечимлар етакчиси. Иситиш жиҳози борасида муаммолар борми? Ёрдам ёки консультация керакми? 

Боғланиш учун телефон: +998 90 945 09 00         +998 97 719 95 97

Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг

Инстаграмъда янгиликлардан бохабар бўлинг 

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

89

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг