Захарованинг муаммоли постидан кейин Лавров Сербия Президенти билан гаплашиб олди
Олам
−
07 Сентябрь 2020
7350Сербия Президенти Александр Вучич АҚШда бўлиб қайтганидан кейин Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан телефонда мулоқот қилди. Улар Сербия раҳбарининг АҚШ Президенти Дональд Трамп билан музокаралари ва Брюсселда кутилаётган учрашув ҳақида суҳбатлашган.
“Косово муаммоси бўйича мулоқот вақтида Россия позицияси БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 1244-сонли резолюцияси асосида узоқ муддатли ва ишончли барқарорлашув йўлини излашда ўзгаришсиз қолиши таъкидланди”, дейилган вазирлик хабарида.
РБК нашрининг хабар беришича, суҳбат Лавровнинг қўл остидаги Мария Захарованинг Вучич ва Трамп учрашуви бўйча пости ортидан ташкил этилган. Аммо вазирлик хабарида Захарованинг пости муҳокама қилингани айтилмаган.
Маълумот учун, жорий йилнинг 5 сентябрь куни Вучич Вашингтонга борди. Сербия Президенти у ерда Косово билан иқтисодий ҳамкорлик қилиш бўйича АҚШ билан келишув имзолади. Захарова Facebook саҳифасида бу учрашувга изоҳ қолдириб, Вучич тергов вақтидагидек ўтирганига имо қилди. Вучич Захарованинг постини уятсиз ва ибтидоий деб атади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь