Зафар Рўзиев ва Шуҳрат Ғаниев мактабларга бориб, дарс ўтди

Жамият

image

Бугун, 4 сентябрь куни Ўзбекистонда фаолият юритаётган 9904 та давлат умумтаълим мактабларида 2019-2020 ўқув йили бошланди. 

2019-2020 ўқув йилида мактабларда жами 6,16 млн нафар ўқувчи таҳсил олади. Ўтган ўқув йилига нисбатан бу йил ўқувчилар сони 338,56 минг нафарга кўп. Шундан 620 минг нафардан ортиқ ўқувчилар илк бор 1-синфга қадам қўйди. 

Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев ва Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев бугун мактабларга бориб, “Мустақиллик дарси”ни ўтиб берганлар. 

Жорий йилнинг 23 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган халқ таълими тизимини ривожлантириш, педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш, ёш авлод маънавиятини юксалтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида давлат раҳбари энди вилоятлар, шаҳар ва туман ҳокимлари мактабларга бориб, дарс ўтиши кераклиги ҳақида гапирган эди. 

Зафар Рўзиев Косон туманидаги 62-умумтаълим мактабига бориб, “Мустақиллик дарси”ни ўтиб берган. 

Ўқувчилар билан учрашув давомида мактаб остонасига илк қадам қўйган болажонларга Президент совғалари топширилган. 

Шуҳрат Ғаниев эса мактабдаги “Биринчи қўнғироқ” тадбирларига вилоятлик сенаторларни ҳам бошлаб борган. 

“Мустақиллик дарси” бошланишидан аввал 1-синф ўқувчиларига Ўзбекистон Республикаси Президенти совғалари топширилган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Зафар Рўзиев Шуҳрат Ғаниев

Баҳолаганлар

63

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг