Заҳарли ҳамла. Бир кечада 500 мисрлик чаёнлар ҳужумига учради

Олам

image

Кеча, 13 ноябрь куни Миср жанубидаги Асуан провинциясида 500 дан ортиқ одам чаён чақишидан жабрланди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Холид Абд ал-Ғаффор маълум қилди.

Қайд этилишича, ушбу ҳолат жуда кам учрайдиган кучли ёмғирлар билан боғлиқ. Табиий офат оқибатида 5 та уй вайрон бўлган. 

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тушунтиришича, ёғингарчилик туфайли чаёнларнинг уялари зарар кўрган ва шу сабабли улар уяларни тарк этиб, одамлар яшайдиган ҳудудлардан чиқиб қолган. 

“Асуанда 503 нафар фуқаро чаён чақиши учун антидот олди... чақишдан ўлганлар йўқ. Чаён чақиб олган барча фуқаролар, аллақачон, шифохоналардан чиқарилган”, дейилади хабарда. 

Вазирнинг ишонтиришича, чаён ва илон чақишига қарши дори воситаларининг стратегик захираси мамлакатдаги барча шифохоналарда етарли. Бундан ташқари, 2000 дан ортиқ тез тиббий ёрдам машинаси ва 48 та йўлтанламас автомобиль одамларга ёрдам кўрсатиш учун тайёр тургани айтилган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1164

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг