Заҳарлангани айтилган қўқонлик блогер вафот этди

Жамият

image

Facebook’даги “Қўқонжоним” саҳифасининг оғир аҳволда шифохонага ётқизилган модератори Иқболжон Комилжонов кеча, 15 сентябрь куни вафот этди. Бу ҳақда Фарғона вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Ҳусан Мамажонов маълум қилди.

Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Ҳусан Мамажонов 8 кун шифохонада ётган блогерга қандай ташхис қўйилгани ҳақида маълумот берди.

“Иқбол Комилжонов 8 кундан бери касаллик билан курашишимизга қарамасдан вафот этди. Ҳозирги кундаги барча диагностик даволаш ишларини амалга оширдик. Афсуски, касаллик ўз кучини кўрсатиб, ватандошимиз вафот этди. Иқбол Комилжонов 7 сентябрь куни оғир аҳволда шифохонага келиши билан реанимацияга олинганди. Унга икки томонлама пневмония, қандли диабетнинг 2-тури, юрак ишемик касаллигининг иккинчи тури ҳамда нафас ва қон айланиш тизимининг бузилиши ташхиси қўйилганди”, дейди Ҳусан Мамажонов.

Маълумотларга кўра, Иқбол Комилжонов ижтимоий тармоқларда Қўқон шаҳридаги камчилик ва муаммоларни ёритиб бориши билан танилган. Блогер шифохонага тушган вақтида унга овқатдан заҳарланиш ташхиси қўйилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

634

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг