“Ювентус” ва “Бавария” де Лигтнинг нархини келишолмаяпти

Спорт

image

Германиянинг “Бавария” клуби “Ювентус”га Маттейс де Лигт трансфери бўйича расмий таклиф билан чиқди. Бу ҳақда “Get German Football News”  нашри хабар берди

Манбага кўра, “Бавария” нидерландиялик марказий ҳимоячи учун 60 миллион евро ва қўшимча равишда 10 миллион евродан ортиқ миқдордаги бонус тўламоқчи. Бироқ “Ювентус” Маттейснинг сотуви ортидан тахминан 80 миллион евро ишлаб олмоқчи. 

Қайд этиш жоизки, Маттейс немис клубини болалигидан қўллаб-қувватлаб келган ва 2019 йилда “Аякс”дан Мюнхен жамоасига ўтишни хоҳлаган. Бироқ трансфер суммаси жуда катта бўлгани учун “Бавария” де Лигтни сотиб олишдан воз кечган. 

Шунингдек, Германия чемпиони бош мураббийи Юлиан Нагельсманнинг шахсан ўзи иқтидорли ҳимоячининг трансферидан манфаатдор ва у жамоа ҳимояси етакчисига айланишини кутмоқда. 

Маълумот учун, ўтган мавсумда Маттейс де Лигт “Ювентус” сафида Италия А Сериясида 31 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширди. “Transfermarkt” портали нидерландиялик иқтидор эгасини 70 миллион еврога баҳоламоқда.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

8

Рейтинг

3.7

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг