“Ювентус” “Реал Мадрид” ҳимоячисини харид қилмоқчи
Спорт
−
28 Февраль 2022
2753Италиянинг "Ювентус" клуби "Реал Мадрид” жамоасининг чап қанот ҳимоячиси Ферлан Мендига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “Jeunes Footeux” хабар бермоқда.
Менди “Ювентус”нинг асосий мақсади бўлиши мумкин, бироқ француз футболчисини сотиб олиш осон бўлмаслигини ҳис қилиб турибди. Сабаби, Ферлан охирги икки мавсумда “лос-бланкос”нинг ажралмас бўлагига айланиб улгурди.
Маълумот ўрнида, Ферлан Менди “Қироллик” клуби сафига 2019 йили Франциянинг “Лион” жамоаси сафидан келиб қўшилган. Унинг “Реал Мадрид” билан амалдаги шартномаси 2025 йилга қадар кучда бўлади. Ҳимоячи жорий мавсумда “лос-бланкос” сафида 24 та баҳсда майдонга тушиб, 1 та гол ва 2 та голли узатма муаллифига айлаган. Мендини “Transfermarkt” портали 50 миллион еврога баҳоламоқда.
Маъруф Абдумаликов
LiveБарчаси