“Ювентус”дан катта қадам: де Лигт Туринда

Спорт

image

Италиянинг “Ювентус” клуби Аместердамнинг “Аякс” клуби ҳимоячиси Маттейс де Лигтни ўз сафига қўшиб олганини расман эълон қилди.

Маълум бўлишича, туринликлар 19 ёшли футболчини 75 млн еврога сотиб олган. Де Лигт “Ювентус” сафида 12 млн евро маош олади. Унинг шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар амалда бўлади.

Олдинроқ, футболчини каталониянинг “Барселона” жамоаси ўз сафига қўшиб олиши айтилиётган эди. Маълум бўлишича, Каталония клуби Гризманнинг трансфери учун 120 млн евро сарфлагани учун де Лигтни сотиб олиш қароридан воз кечган. 

Шунингдек, “кўк-анорранлилар” ПСЖдан Неймарни ортга қайтариш бўйича ишга киришган. Парижликлар бразилиялик футболчини 200 млн евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Ювентус Аякс Маттейс де Лигт

Баҳолаганлар

10

Рейтинг

2.7

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг