Юрген Клопп “Реал Сосьедад” футболчисини “Ливерпуль”да кўрмоқчи 

Спорт

image

“Реал Сосьедад” ва Швеция терма жамоаси ҳужумчиси Александр Исак кейинги трансфер мавсумида фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин. Бу ҳақда “Euro Football” нашри хабар бермоқда. 

Манбага кўра, Англия Премьер лигасининг бир нечта клублари Исакни сотиб олиш учун ҳаракат бошлашган. Аввалроқ, футболчига Лондоннинг “Арсенал” клуби қизиқиш билдиргани айтилганди. Эндиликда“Ливерпуль” ҳам форвард учун курашга қўшилгани айтилмоқда.

Тасдиқланмаган хабарларга кўра, эҳтимолий трансфернинг асосий ташаббускори мерсисайдликлар бош мураббийи Юрген Клопп. Немис мутахассисига таркибни ротация қилиш учун ҳужум чизиғига янги футболчи керак ва Исак Клопп учун идеал номзод ҳисобланади.

“Қизиллар” швед трансферини ёзда амалга ошириш ниятида. Потенциал трансфер тахминан 40 миллион еврони ташкил қилиши мумкин.

Александр жорий мавсумги Испания Ла лигасида 10 та учрашувда майдонга тушиб, 3 гол ва 1 голли узатмани амалга оширган.

Жамшидбек Маҳмудов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

14

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг