Юпитернинг юқори аниқликдаги суратлари намойиш қилинди (фото)

Технология

image_2024-11-07_10-28-26

Американинг NASA космик агентлиги Юпитер сайёрасининг юқори аниқликдаги суратларини намойиш қилди.

Қайд этилишича, сайёранинг суратлари Juno космик аппарати томонидан олинган. Космик қурилма 2016 йил июль ойидан бери сайёра орбитасида, унинг миссияси 2025 йил 15 сентябрда якунланиши керак. Juno миссиясининг мақсади Юпитернинг келиб чиқиши ва эволюциясини тушунишдан иборат. NASA’нинг таъкидлашича, қурилма биринчи куннинг ўзидаёқ газ гиганти ҳақидаги тасаввурларни ўзгартирди.

Сўнгги яқинлашувда Juno Юпитернинг бешинчи йирик йўлдоши Амалтея ёнидан учиб ўтди ва сайёрадаги мураккаб об-ҳаво шароитларини акс эттирувчи тасвирларни олди.

Juno миссиясига қўшимча равишда, келажакда Юпитерни ўрганишга иккита янги космик дастур мўлжалланган: Европа космик агентлигининг JUICE дастури 2031 йилда Каллисто йўлдошига етиб боради, NASA’нинг Europa Clipper дастури эса 2030 йилда асосан сайёра йўлдошларини, хусусан Европани ўрганишга эътибор қаратади.  Juno аппаратининг Юпитер билан кейинги яқинлашуви 25 ноябрга режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Юпитер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг