Юнусободга ҳам янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
17 Декабрь 4966 1 дақиқа
Бугун, 17 декабрь куни Аброрхўжа Рустамхўжа ўғли Саидалиев Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Маълумот учун, Аброрхўжа Саидалиев 1994 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий – 2017 йилда Ўзбекистон миллий университети, 2021 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.
2018 йилдан Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлигида ишлаб келган ва 2022 йилнинг июнь ойидан ушбу туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
2022 йил бошидан буён ушбу лавозимда ишлаб келган Баҳодир Абдувалиев нега ишдан олингани маълум эмас.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Даврон Раҳимжонович Исматов Сергели тумани ҳокими лавозимига тайинланган эди.