Юнусободдаги кафеда ёнғин содир бўлди
Жамият
−
23 Октябрь 2019
3647Жорий йилнинг, 22 октябр куни пойтахтнинг Юнусобод туманидаги Т.Зохидов "Делфир" МЧЖга қарашли умумий овқатланиш шохобчасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.
Кеча 22 октябр куни соат 10:30 да Юнусобод тумани 19-мавзеси, Т.Зохидов кўчаси, 2-уйда жойлашган "Делфир" МЧЖга қарашли умумий овқатланиш шохобчасида ёнғин содир бўлган. Хабар асосида воқеа жойига 4 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёғин соат 10:43 да бартараф этилган.
Ҳодиса оқибатида шохобчанинг 30 квадрат метр майдонида шифт қисми ёниб зарарланган. Ёнғиндан бинонинг 150 квадрат метр майдони сақлаб қолинган. Ёнғинга очиқ оловдан фойдаланишда эҳтиётсизлик қилингани сабаби тахмин қилинмоқда.
Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
LiveБарчаси