Осиё чемпионатидан навбатдаги медаллар
Спорт
−
13 Июль 2019
4240Таиланднинг Чон Бури шаҳрида спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.
МОҚ Матбуот хизматининг маълум қилишича, мусобақада эркин курашчилар ҳам баҳсларга киришди. Бугун ўтказилган биринчи кун беллашувларида Ўзбекуистон вакиллари 2 та бронза медалига эгалик қилишди.
65 килогармгача вазн тоифасида Бобур Исломов ҳамда 70 килограмгача вазнда курашган Миркамол Бешимов шоҳсупага кўтарилишди. Исломов бронза медали учун кечган беллашувда ҳиндистонлик рақибини 5:4 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, Бешимов бу борада мезбон курашчига ҳеч қандай имконият қолдирмади.
Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоасининг мусобақада жамғарган умумий медаллари ҳозирча 1 та олтин, 4 та кумуш ҳамда 5 та бронзани ташкил этмоқда.