Тошкентдаги янги “Business city”ларнинг макети тақдим этилди
Жамият
−
11 Февраль 2019
9111Аввал хабар берганимиздек, бугун, 11 февраль куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманларида барпо этилиши кўзда тутилган “Business city” лойиҳалари тақдимоти бўлиб ўтди. Унда тадбиркорлар, инвесторлар, Мирзо Улуғбек ва Юнусобод туманлари ҳокимлари, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев иштирок этди.
“Mirzo Ulugbek Business City” лойиҳаси Амир Темур майдонидан Мустақиллик ва Мирзо Улуғбек кўчалари бўйлаб 6.5 км масофада амалга оширилади. “Yunusobad Business City” лойиҳаси эса Янги Шаҳар ва Чинобод кўчалари кесишмасида жойлашган.
Тадбирда янги қурилажак “Business city”лар бирламчи макети тақдим этилди.
Мирзо Улуғбек тумани бўйича
Юнусобод тумани бўйича
Мазкур лойиҳалар доирасида замонавий «ақлли» ускуналар билан жиҳозланган меҳмонхоналар, кўп қаватли турар-жой бинолари, чакана савдо дўконлари, кўп тармоқли мажмуалар, идоралар, ижтимоий инфратузилма объектлари, қўп қаватли автомобиллар учун тўхташ жойлари ва қулай йўловчилар ўтиш йўлаклари қурилиши кўзда тутилган.
LiveБарчаси