Юнусобод туманидаги Қулоқтепа кўчаси қайта номланди
Жамият
−
24 Июнь 2019 6748 1 дақиқа
Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги Қулоқтепа кўчасининг номи ўзгартирилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қулоқтепа кўчасининг номи Рихсилий деб ўзгартирилган. Кўча номини ўзгартириш таклифи “Маҳалла” хайрия жамғармаси Юнусобод туман бўлими томонидан билдирилган.
“Маҳалла” хайрия жамғармаси Юнусобод туман бўлимининг таклифи ҳамда Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Тошкент шаҳар комиссиясининг ўрганишлари ва хулосасига кўра, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдаги йиғилишида Юнусобод туманидаги Қулоқтепа кўчасининг номи Рихсилий деб ўзгартирилди”, дейилади хабарда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь