“Юнистрим” Ўзбекистонда фаолиятини давом эттиради
Жамият
−
26 Июль 2023
4140“Юнистрим” тўлов тизими пул ўтказмаларини амалга оширишда давом этмоқда ва Ўзбекистонга пул ўтказмалари лимитини оширади. Бу ҳақда Россия банки матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, тўлов тизими “UzCard” ҳамда “HUMO” карталарига комиссиясиз пул ўтказмаларини амалга оширяпти.
Шунингдек, июль ойидан бошлаб “UzCard” ва “HUMO” карталарига пул ўтказмалари миқдори оширилган. Транзакция суммаси қарийб 16,5 млн сўмни ташкил этади. Ҳар бир карта учун умумий ойлик лимит эса 165 млн сўмга етган.
Маълумот ўрнида, “Юнистрим” Россиянинг халқаро пул ўтказмалари маркази ва банки ҳисобланади. Мазкур тўлов тизими эгаси “Юнистрим Банк” АҚШнинг санкцияларига учраган эди. Жумладан, жазо чоралари доллар активларини музлатиш ва АҚШ валютасидаги операцияларни блоклашни назарда тутади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марказий банк Ўзбекистоннинг бир қатор банклари - Xalq banki, “Туронбанк” ва “Ипотека банк” санкциялар остидаги “Юнистрим” халқаро тўлов тизими билан ишлашни тўхтатганини маълум қилганди.
Санкциялардан аввал эса “Капиталбанк” ва ” Ипак Йўли банк”и ҳам ушбу тўлов тизимидан воз кечганди.
Акобир Сайидов