ЮНЕСКО Украинада зарар етказилган маданий объектлар рўйхатини эълон қилди

Олам

image

ЮНЕСКО ташкилоти Россия–Украина уруши давомида Украина ҳудудида зарар етказилган маданий объектлар сонини эълон қилди. Бинолар рўйхати ташкилотнинг расмий сайтида эълон қилинди. https://www.unesco.org/en/articles/damaged-cultural-sites-ukraine-verified-unesco

Унда келтирилишича, жорий йилнинг 21 ноябрь ҳолатига кўра, Украинада уруш бошланганидан, яъни 24 февралдан буён жами 218 та бинога шикаст етказилган. Уларнинг орасида диний объектлар, музейлар, бадиий аҳамиятга эга бўлган иншоотлар, ёдгорликлар ҳамда кутубхоналар мавжуд. 

ЮНЕСКО бош директори Одри Азуле бу борада фикр билдириб, 1954 йилда тузилган “Қуролли можаро чиққан ҳолларда маданий бойликларнинг ҳимоя қилиниши тўғрисида”ги  Гаага конвенциясини ҳурмат қилишга даъват этган.

“Украина маданий обидаларига ҳужумларни тўхтатиш керак. Маданий меросни, ҳар қандай шароитда бўлмасин ҳимоя қилиш лозим. Мен халқаро гуманитар ҳуқуқни, хусусан, “Қуролли можаролар юз берганда маданий бойликларни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Гаага конвенциясини ҳурмат қилишга чақирувимни яна бир бор таъкидлайман”, дейди у.

Шунингдек, ЮНЕСКО бир нечта ишончли манбалар, ҳамкор ташкилотлар билан сунъий йўлдош тасвирларини таҳлил қилиш орқали маданий объектларга етказилган зарарнинг қийматини аниқлаштираётгани қайд этилган.

Маълумот ўрнида, ЮНЕСКОда “Маданий объект” атамаси 1954 йилги “Гаага конвенцияси”да тўлиқ баён этилган. Конвенциянинг 1-моддасига кўра, бу атама кўчмас маданий бойликлар, хусусий мулк ёки миллий инвентарда рўйхатга олинган, шунингдек, маданиятга бағишланган объектлар ва ёдгорликларни ифода этади.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

21

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг