“Юнайтед” де Йонгнинг трансферини деярли ҳал қилди

Спорт

image

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби “Барселона” жамоаси ярим ҳимоячиси Френки де Йонгнинг трансфери бўйича келишувга эришишга яқин турибди. Бу ҳақда “Sky Sports” нашри хабар берди.

Манбага кўра, томонлар битимнинг тўлов миқдори бўйича келишиб олган. “Юнайтед” де Йонг учун “Барселона” ҳисоб рақамига 65 миллион евро ўтказиб беради. Шунингдек, нидерландиялик футболчининг ўйинига қараб, алоҳида бонуслар ҳам тўланади. Ҳозирда келишувнинг бошқа тафсилотлари муҳокама қилинмоқда. Музокаралар муваффақиятли ўтишига томонларнинг ишончи ортган.

Қайд этиш жоизки, де Йонгнинг "Манчестер Юнайтед" билан шахсий битимидаги шартлар масаласида муаммо бўлиши кутилмаяпти. Сабаби “қизил иблислар” раҳбарияти 25 ёшли ярим ҳимоячи учун барча қулайликларни яратишни мақсад қилган.

Маълумот ўрнида, де Йонг 2019 йилнинг ёзида “Барселона” футболчисига айланганди. 25 ёшли ярим ҳимоячи ўтган мавсумда “Барса” сафида барча мусобақаларда 46 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. “Тransfermarkt” портали нидерландиялик иқтидор эгасини 70 миллион еврога баҳоламоқда.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

25

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг