“Юнайтед”да ўз ўйинимни қуриш учун вақт талаб қилинади – тен Хаг

Спорт

image

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Хаг “Ливерпуль”га (4:0) қарши ўртоқлик учрашувидан кейинги матбуот анжуманида ўзи хоҳлаган ўйин услубини қуриши учун жуда кўп вақт кераклигини маълум қилди. Бу ҳақда “Тhe Sun” нашри хабар берди. 

“Ливерпуль” ўйин давомида уч хил таркибни майдонга туширди. Тўғриси, улар энг кучли таркибда эмасди. Бу натижани ортиқча баҳоламаслигимиз керак. Бироқ мен ўйинимизда жуда яхши элементларни кўрдим. Олдинда бизни катта ижодкорлик ва тезлик кутмоқда. Бизда салоҳият бор. Аммо менга керак бўлган ўйинни қуриш учун кўп вақт талаб қилинади”, деган мутахассис.

Маълумот учун, “Манчестер Юнайтед” ва “Ливерпуль” ўртасидаги ўртоқлик учрашуви жорий йилнинг 12 июль куни Бангкокдаги (Таиланд) “Ражамангала” стадионида бўлиб ўтди. Унда “қизил иблислар” 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Голларга Жейдон Санчо, Фред, Антони Марсьяль ва Факундо Пельистр муаллифлик қилган.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

18

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг