Йўналишли таксилар йўловчи ташиши мумкин бўлди

Жамият

image

Ўзбекистонла 5 сентябрдан йўналишли таксилар фаолиятига рухсат берилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси навбатдаги қарорни қабул қилди.

Қарор билан 2020 йил 5 сентябрдан бошлаб йўналишли таксида Damas русумли енгил автомобиллари бундан мустасно) йўловчи ташиш фаолиятига рухсат берилади. 

Бунда ушбу объектлар қуйидаги санитария талабларига риоя этиши талаб этилади:

•    йўналишли такси фаолияти давомида карантин қоидаларига риоя этган ҳолда ҳар қатновга чиқишдан олдин ҳайдовчиларнинг тана ҳарорати пирометрларда ўлчаниб, 37 даража ва ундан юқори бўлган ҳолатда уларнинг транспорт воситасини бошқаришига йўл қўймаслик, уларнинг тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлишини таъминлаш;

•    йўналишли таксида йўловчиларнинг тиббий ниқобда бўлишини, тиббий ниқоб бўлмаган ҳолатда уларнинг транспорт воситасига чиқишига йўл қўймаслик;

•    транспорт воситаси доимий равишда ҳар қатновга чиқишдан олдин (шу жумладан, ҳар бир ўриндиқни) тўлиқ дезинфекциядан ўтказилишини таъминлаш.


Мақола муаллифи

Теглар

йўналишли такси

Баҳолаганлар

143

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар