Йўловчиларни автобусда ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир Ҳукумат қарори қабул қилинди

Жамият

image

Жорий йилнинг 22 май куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Йўловчиларни автобусда ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида маълум қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб:

Тунги вақтларда вилоятлараро, шаҳарлараро, халқаро ва туристик йўналишлар бўйича автобусларда йўловчиларни ташиш фақат махсус жиҳозланган хизмат автомобилларидан фойдаланган ҳолда ички ишлар органлари ҳамроҳлигида амалга оширилади.

Автобусларга ички ишлар органларининг ҳамроҳлик қилиши давлат хизматлари кўрсатиш тартибида ёки шартномалар тузилган ҳолда пулли асосда кечади. 

Ички ишлар органлари ҳамроҳлик қиладиган автобуслар бевосита қатнов йўлига чиқишдан олдин техник ҳолати юзасидан мажбурий текширишдан ўтказилади.

Сменалар ўртасидаги дам олиш вақти 12 соатдан камни ташкил этган автобуслар ҳайдовчиларининг сафарга чиқишига йўл қўйилмайди. 

Фойдаланиш муддати 15 йилдан ортиқ бўлган автобусларда йўловчиларни ташишга лицензия карточкалари берилмайди. 2021 йил 1 январдан бошлаб эса бундай автобусларда йўловчиларни ташиш тақиқланади.

Хайрия мақсадларида ташкил этилган аҳолининг ижтимоий заиф тоифалари сирасига кирадиган экскурсия қилувчи, туристик ва бошқа гуруҳларни ташишни бажарувчи автомобилларга ҳамроҳлик қилиш бепул амалга оширилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Huquqiy axborot

Баҳолаганлар

14

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг