Энди почтадан “қора хат” келмайди

Жамият

image

Жорий йил 1 мартдан халқ тилида “қора хат” деб юритиладиган йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун ЙҲХХ Жамоат хавфсизлик департаменти томонидан шакллантирилган маъмурий баённомаларни, яъни жарима хатларини “Ўзбекистон почтаси” орқали етказиш тўхтатилади. Бу ҳақда почта матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, хизмат кўрсатишнинг тўхтатилишига сабаб, Ички ишлар вазирлиги “Хавфсиз шаҳар” тизимларини ривожлантириш давлат муассасаси билан 2026 йил учун шартнома имзоланмаганлигидир.

“Ўзбекистон почтаси” АЖ ушбу масалага доир янги тафсилотларни тақдим этиб боради. Жарима хатларини етказишнинг янги тартиби қандай бўлиши ҳозирча аниқ эмас.


Мақола муаллифи

Теглар

почта Жарима хатлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг