Йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Жамият
−
13 Октябрь
17994Ўзбекистонда йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлдан йўналишли жамоат транспорти воситалари ҳаракатланиши мумкин. Бу ҳақда жорий йилнинг 10 октябрь куни қабул қилинган “Йўл ҳаракати қоидаларига жамоат транспортидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган қўшимча киритиш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарорида келтирилган.
Унга кўра, бошқа транспорт воситалари алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлдан ҳаракатланиши тақиқланади, бундан тезкор ва махсус хизматларнинг транспорт воситалари мустасно.
Шунингдек, йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлда ҳаракатланиши тақиқланган транспорт воситалари ушбу йўлдан фақат ёндош ҳудудга кириш ёки чиқиш мақсадида ёндош ҳудуднинг кириш ёки чиқиш жойидан 50 метр масофада узуқ-узуқ чизиқли жойгача ёхуд яқин масофадаги узуқ-узуқ чизиқли жойгача ҳаракатланишга рухсат этилади.
Шунингдек, бунда транспорт воситаси мазкур йўлакда ҳаракатланиб келаётган йўналишли транспорт воситаси ҳаракатига тўсқинлик қилмаслиги ва унга йўл бергандан сўнг ёндош ҳудудга кириш ёки чиқиш ҳаракатини амалга оширишига рухсат этилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ автомобиль рақамлари тасодифий танлаш йўли билан берилиши хабар қилинганди. Унда рақамлар Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимидаги “Давлат рақам белгилари” модулида автоматик тарзда берилади.
Бироқ, харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари оширилган тўлов ставкаларидаги рақамлар бундан мустасно.
LiveБарчаси