Йўл ҳаракати қоидаларида ўзгаришлар бўлади
Жамият
−
11 Сентябрь 2019
9951Ўзбекистон Республикаси йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартириш ва қўшимча киритилади. Бу ҳақда 2019-2021 йилларда нотариат институтини янада такомиллаштириш бўйича “Йўл харитаси”да айтилган.
Киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари ходимлари томонидан транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошларини қариндошлик муносабатларини аниқлаш тартибини назарда тутувчи жараён жорий этишга алоқадор бўлади.
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳаси 2019 йил сентябрь ойида ишлаб чиқилади. Ижро этилишига масъул - Ички ишлар вазирлиги (Бобожонов), Адлия вазирлиги (Давлетов).
Аввалроқ, нотариал битимларни тасдиқлашда тақдим этиладиган ҳужжатлар сони қисқартирилиши ҳақида хабар қилгандик.
LiveБарчаси