ЙПХ ходимлари Ҳуснора Шодиевани онасидан ҳақорат қилгани рад этилди (видео)

3-саҳифа

image

Аввалроқ, телебошловчи Ҳуснора Шодиева ўзининг Instagram саҳифасида Тошкент шаҳрида йўл-патруль инспектори томонидан ҳақоратланганини иддао қилиб чиққан эди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси расмий муносабат эълон қилди.

Билдирилишича, воқеа жорий йилнинг 16 апрель куни пойтахтнинг Нукус кўчасида содир бўлган. Equinox русумли транспорт воситаси йўлнинг учинчи ва тўртинчи қаторини ёпиб қўйиб, сунъий тирбандлик ҳосил қилган. Бу эса тўртинчи қатордан ҳаракатланиш керак бўлган бошқа ҳайдовчилар норозилигига сабаб бўлган. Ўша ерда хизмат олиб бораётган йўл патруль хизмати ходими унга тушунтириш бериб, олдинга ҳаракатланишини сўраган.

Аммо машинада мусиқани баланд қилиб тинглаётган аёл уни эшитмаган. Шундан сўнг, ходим унга тушунтириш бериш учун баланд овозда гапиришга мажбур бўлган.

“Мен томонимдан Equinox ҳайдовчисига ҳақоратли сўзлар ишлатилгани йўқ, қонун доирасида хизмат олиб бордим”, дейди ходим.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда, якунда қонуний қарор қабул қилинади.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙПХ ходимлари Ҳуснора Шодиева

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг