ЙПХ ходимлари ҳақида видео суратга олган вайнерлар қамалди

3-саҳифа

image

Жиззах вилоятида ички ишлар органлари ходимлари формасида видео тайёрлаб, уни ижтимоий тармоқларга тарқатган фуқаролар қамалди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълум қилди.

Ушбу тарқалган видеода ҳайдовчини тўхтатган ички ишлар органи ходими образидаги эркак, унга ютуқли ўйинда қатнашиш имкони борлиги, 100 доллар тикиб, пулини икки бараварга кўпайтириши мумкинлигини айтган.

Қайд этилишича, ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, фуқароларнинг шахсига аниқлик киритилган. Тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Ғаллаорол тумани судида кўриб чиқилган.

“Вайн соҳасида кулги йўналиши бўйича видеолар қилиш бўйича ишлайман. Ҳозирги видеони ҳам ўзим билмаган ҳолда беш кун олдин Россия каналларининг бирида кўриб, таржима қилганман ва чиқарганман. Бундан мақсад бирор орган ходимининг устидан кулиш эмас, одамларга кулги улашиш учун қилганман. Ходимларнинг формасидан фойдаланиш мумкин эмаслигини ҳозир тушунтиришди, бу бошқа такрорланмайди”, дейди ушбу видеони олганлардан бири.

Видео қаҳрамонлари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) билан айбдор деб топилган. Уларнинг бирига 15 сутка, бошқасига эса 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙПХ ходимлари вайнерлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг