ЙПХ ходими ҳайдовчини электрошокер билан қийнаганига изоҳ берилди 

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Йўл-патруль хизмати инспектори электрошокердан фойдаланиб, ҳайдовчини қийнагани акс этган видеотасвир тарқалди. Ушбу ҳолатга Ички ишлар вазирлиги изоҳ берди. 

Қайд этилишича, бугун, 24 март куни соат 12:00 ларда Наманган шаҳар Ислом Каримов ва Қўқумбой шоҳ кўчалари кесишмасида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори О.Турғунов Spark русумли автомобилни тўхтатган. 

Spark’нинг ўтган йилда 2 та муддати ўтган жаримаси бўлган, шу боис, инспектор автомобилни жарима майдонига жойлаш бўйича огоҳлантирилиш берган. Бироқ, ҳайдовчи қонуний талабни бажармасдан ЙПХ ходимининг хизмат фаолиятини давом эттиришига тўсқинлик қилган. 

Инспектор белгиланган тартибда ҳайдовчини огоҳлантириб, электрошокер мосламасини қўллагандан сўнг ҳайдовчи машинадан тушиб, номаълум томонга кетиб юборган.

Автомобиль вақтинчалик жарима майдонига жойлаштирилиб, ҳайдовчига нисбатан ходимнинг қонуний талабига бўйсунмагани учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

694

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг