ЙПХ инспекторини калтаклаган фуқарога нисбатан жиноят иши очилди
3-саҳифа
−
24 Январь 2022
14354Навоийда фуқаро ЙПХ инспекторини калтаклагани бўйича Жиноят кодексининг иккита моддаси билан жиноят иши очилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
ЙПХ инспектори ва фуқаро ўртасида содир бўлган жанжал юзасидан Жиноят кодексининг 219 (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) ва 140 (Ҳақорат қилиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда Навбаҳор тумани прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 22 январь куни соат 12:20 ларда ҳайдовчининг йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиши ва унинг ёнида кунлик йўл варақаси мавжуд эмаслиги сабаб маъмурий баённома тузилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига олиб кетилаётгана фуқаро ЙПХ инспекторини ҳақоратлаб, калтаклаганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь