ЙПХ, “дубинка” кўтарган “Қора маскалилар” ва Lacetti. Қашқадарёда нима бўлди? (видео)

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Ижтимоий тармоқда қора ниқоб кийиб олган куч ишлатар тузилма ходимлари автомобилни “дубинка” билан ургани акс этган видеолавҳа тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Ички ишлар йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси қуйидагиларни маълум қилди.

Қайд этилишича, ушбу воқеа кеча, 27 ноябрь куни Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида содир бўлган. 

“Айни кунларда Қашқадарё вилоятида "Хавфсиз ҳудуд" кенг қамровли профилактик тадбири доирасида йўлларда соҳавий хизматлар ходимлари ҳамкорлигида рейдлар ўтказилмоқда”, дейилади хабарда. 

Маълум қилинишича, ЙПХ ходимлари томонидан Lacetti русумли автомобиль тўхтатилган вақтда, ҳайдовчи қонуний талабни бажармасдан автомобилнинг ойнаси ва эшикларини қулфлаб, олдинда турган соҳа вакилларининг устига транспортни бошқарган. 

Мазкур жараёнда ходимлар томонидан махсус воситалар қўлланилиб, ҳайдовчини тўхтатиш чоралари кўрилганлигига қарамасдан ҳайдовчи воқеа жойидан қочиб кетган. Ҳозирда ЙПХ ходимининг билдиргиси асосида бўйсунмай ҳаракатланган ҳайдовчи юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.

“Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан қоидаларга, тартибга солувчиларнинг ишораларига риоя қилишларини сўраймиз”, дейилади хабарда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

4262

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг