Йовичга “Барселона”нинг ашаддий рақиби ҳам қизиқмоқда

Спорт

image

“Реал” ва “Барселона” трансфер ҳуқуқи “Бенфика”га тегишли бўлган “Айнтхарт” форварди Лука Йович учун курашни давом эттирмоқда.

Маълумотларга кўра, форвард учун курашда Мадрид клуби устунлик қилмоқда. Бир неча кун олдин сербиялик футболчи Каталония клубига ўтишга яқин эди, аммо энди етакчи ўзгарди.

Футболчининг агенти Фали Рамадани “Реал” бош директори билан учрашганидан сўнг вазият ўзгарди. Агент "қаймоқранглилар"нинг лойиҳасидан мамнун бўлди ва бу ҳақида мижози Йовичга маълум қилди. Энди футболчи Мадридга кўчиб ўтишни мақсад қилган.

Олдинроқ, 21 ёшли ҳужумчига “Бавария” ҳам қизиқаётгани эълон қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Реал Лука Йович

Баҳолаганлар

7

Рейтинг

2.6

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг