YouTube маъмурияти QALAMPIR.UZ'га “кумуш белги”ни тақдим этди

Жамият

image

Сизга QALAMPIR.UZ жамоасини қувонтирган ажойиб хушхабарни етказмоқчимиз. QALAMPIR.UZ’нинг YouTube’даги саҳифаси ва ниҳоят “кумуш белги”ни қўлга киритди. 

2015 йилнинг апрель ойида очилган каналга бугунгача қарийб 190 минг киши аъзо бўлган. “Кумуш белги” YouTube видеохостинги маъмурияти томонидан канал аъзолари сони 100 минг нафардан ошгандан кейин берилса-да, QALAMPIR.UZ ўтган йили бутун дунёда кузатилган пандемия ва карантин чекловлари сабаб ушбу белгини айнан бугун олиш насиб этди.

Ҳозиргача QALAMPIR.UZ каналига 1500 дан ортиқ видеолар жойлаштирилган бўлиб, улар 26 миллион маротабадан ортиқ томоша қилинган. Энг томошабоп видеолар орасида эса Аҳмадбой, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири маслаҳатчиси Зокиржон Алматов, Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқова, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков, Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов билан интервьюлар бор. 

Охирги 28 кунда эса каналимизга 16,5 минг киши аъзо бўлди. Бу ўртача кунига 590 киши аъзоликка рўйхатдан ўтди дегани. Янги 16,5 минг обуначидан қарийб 10 минг нафари QALAMPIR.UZ каналига жойлаб борилаётган янги видеолардан доимий равишда хабардор бўлиб бориш учун “қўнғироқ” белгисини босган. 

Шунингдек, изоҳлар борасида ҳам канал етакчи бўлиб бормоқда. Ҳар бир видеога ёзилаётган изоҳлар сони ўртача 500 тани ташкил этмоқда. 

Бизни YouTube’да кузатаётганларнинг 64,4 фоизини Ўзбекистон, 20,8 фоизини Россия, 3,3 фоизини Қирғизистон, 3 фоизини Қозоғистон, 1,7 фоизини туркиялик фойдаланувчилар ташкил этади. 

Сиз ҳам ҳозироқ QALAMPIR.UZ'нинг YouTube каналига аъзо бўлинг!


Мақола муаллифи

Теглар

YouTube

Баҳолаганлар

147

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг