YouTube ҳақоратли изоҳ ёзувчиларни бан қилмоқчи

Технология

image

YouTube ҳақоратли изоҳ ёзган фойдаланувчиларни бир суткага бан қила бошлайди. Бу ҳақда “Techcrunch” нашри хабар берди.

Дастлаб платформа ҳақоратомуз изоҳлар ёзган фойдаланувчиларга билдиришнома юборишини маълум қилди. Агар фойдаланувчи билдиришнома олганига қарамай, ҳақоратомуз изоҳларни ёзишда давом этса, хизмат уларга 24 соатга қадар бошқа изоҳ қолдиришни тақиқлайди.

Таъкидланишича, билдиришномалар юбориш чораси синовдан ўтказилган ва сезиларли даражада муваффақиятли эканлиги аниқланган.

Ҳозирда бу чора фақат инглиз тилидаги шарҳлар учун қўлланилади. Шунингдек, платформа кейинчалик кўпроқ тилларни қамраб олишни мақсад қилган. 

“Мақсадимиз платформани ҳақоротомуз шарҳлар билан ҳамжамиятга салбий таъсир кўрсатмоқчи бўлган фойдаланувчилардан ҳимоя қилиш, шаффофликни таъминлаш ва уларга йўриқномаларимизни тушунишга ёрдам беришдан иборат”, дейди платформа мутасаддилари.

Маълумот учун, агар фойдаланувчи ўз шарҳини платформа томонидан нотўғри олиб ташланган, деб ҳисобласа, у ўз фикр-мулоҳазаларини билдириши мумкин. Бироқ платформа фикр-мулоҳазаларни кўриб чиққандан сўнг шарҳларни қайта тиклаш-тикламаслиги номаълум.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

37

Рейтинг

3.4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг