Япониянинг янги императори илк бор халқ олдида чиқиш қилди
Жамият
−
04 Май 2019
4975Япония тахтига ўтирган янги император Нарухито илк бор халқ олдида нутқ сўзлади, – дея хабар қилади ТАСС.
Янги императорни кўриш учун Токио марказидаги император саройи олдида 140 минг япониялик тўпланишган. Нарухито халққа мурожаат қилди. “Тахтга ўтирганим учун табриклаб келганларингиздан жуда ҳам миннатдорман. Барчангизга соғлик ва бахт тилайман. Мен халқимнинг келгуси тараққиёти ва бутун дунёда тинчлик ҳукмрон бўлиши учун хизмат қиламан”, – деди У .
Саройнинг қўриқланадиган балконида нутқ сўзлаган императорга рафиқаси Масуко хоним ҳамроҳлик қилди. Император Нарухито кун давомида 6 маротаба халққа кўриниш берган.
Шунингдек, император оиласининг бошқа аъзолари ҳам халққа кўриниш берган. Бироқ тахтдан воз кечган собиқ император Акихито ва унинг рафиқаси Митико хоним улар орасида бўлмаган.
Янги монархни кўриш учун келган кўплаб японияликлар икки соат давомида тик туриб олқишлашган. Улар орасида бўлганларнинг 120 нафардан ошиғи офтоб уриши натижасида шифохонага жўнатилган.
Аввал хабар қилганимиздек, император Нарухито жорий йилнинг 1 май куни Япония тахтига ўтирган эди.
LiveБарчаси