Йирик корхоналар янги қурилиш объектларига қанча харажат қилгани очиқланди
Жамият
−
01 Декабрь 2022 3909 1 дақиқа
Ўзбекистонда йирик қурувчилик корхоналари томонидан янги қурилиш ҳисобида 22 936,6 млрд. сўм харажат қилинган. Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда бунёдкорлик ишлари авж олган. Бу охирги беш йилда қурилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг сони ортганида ҳам акс этади.
Қўмитанинг қайд этишича, 2022 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига кўра, қурилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг сони 2018 йилга нисбатан 1,6 баробарга ошган. Корхоналар сонининг йиллар кесимида ўсиши қуйидагича:
2018 йилда – 28 406 та
2019 йилда – 36 027 та
2020 йилда – 40 345 та
2021 йилда – 45 259 та
2022 йилда – 46 280 та
Шунингдек, қўмита томонидан янги ташкил этилган қурилиш корхоналари сони ҳам маълум қилинди. Унга кўра, 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида янги очилган бундай ташкилотлар 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 74,0 фоизни ташкил этган. Жорий йилда жами 4 033 та янги қурилиш корхонаси тузилган.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
Live
БарчасиЭрдўған Саудияга борди
03 Февраль
Путин “қора шаҳзода” билан телефонлашди
03 Февраль
Қашқадарёда ЙПХ машинаси ёниб кетди
03 Февраль