Йил охиригача аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш 4 фоизга ошиши кутилмоқда
Жамият
−
09 Декабрь 2022
2981Ўзбекистонда аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси йил якунида бу кўрсаткични 74 фоизга етказиш режалаштирилган. Бу ҳақда бугун, 9 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида коммунал хизматларни яхшилаш ва аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш борасидаги йиғилишда сўз борган.
Қайд этилишича, жорий йилда 527 та иншоот ҳамда қарийб 7 минг километр тармоқ барпо этилган. Йил бошида аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 70 фоиз бўлган бўлса, йил якунида бу кўрсаткични 74 фоизга етказиш режалаштирилган.
Маҳаллалар кесимида айтганда, 9 минг 309 та маҳалладан 3 минг 800 таси тўлиқ, қарийб 4 мингтаси қисман марказлашган ичимлик суви билан таъминланган. Қолган қишлоқларга сувни транспортда етказиш, шу билан бирга, имкони бор жойларга тармоқ тортиш чоралари кўрилмоқда. Жумладан, 2023 йилда Инвестиция дастурига асосан 62 та, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида 373 та объект фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
Бу ишлар натижасида 403 та маҳалладаги 3 миллиондан зиёд аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланади, 181 та маҳалла илк бор бу тармоққа уланади.
Шунингдек, давлатнинг ижтимоий буюртмаси орқали туман марказидан олисда жойлашган маҳаллаларни ичимлик суви билан таъминлаш лойиҳалари амалга оширилмоқда. Келгуси йилда 17 та шундай қишлоққа 251 километр қувур тортилиши режалаштирилган.
Давлат раҳбари бу ишларнинг ҳаёт сифати ва аҳоли саломатлигидаги аҳамиятини таъкидлаб, қўшимча кўрсатмалар берган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь