“Йил одамлари” эълон қилинди
Олам
−
02 Декабрь 2022
99572022 йилда “Йил одамлари” деб Мэттью Макконахи, Мила Кунис, Женнифер Хадсон ва Квинта Брансонлар топилди. Уларга бундай эътироф Америка Қўшма Штатларининг “People” журнали томонидан берилган.
Қайд этиш керакки, журнал ўзининг йиллик рўйхатини кеча, 1 декабрь куни эълон қилган. Бош муҳаррир Венди Наугл сўзларига кўра, номзодлар одамларга ёрдам беришга ҳаракат қилганлар орасидан танланган.
Таниқли Голливуд актёри Мэттью Макконахи ўзининг туғилиб ўсган шаҳри Ювалдда (Техас штатида) содир болган отишмадан кейин одамларга ёрдам берди.
Актриса Мила Кунис эса она ватани Украинага кўмак бериш учун 37 миллион доллардан ортиқ ёрдам пули тўплади ва жамоатчилик эътиборига тушди.
Америкалик актриса ва қўшиқчи Женнифер Хадсон одамлар учун ижтимоий телекўрсатув ташкил қилди. У EGOT мақомига эришган энг ёш аёл бўлган. Яъни Хадсон “Emmy”, “Gremmy”, “Oscar” ва “Тоny” мукофотларига эга.
Ёзувчи ва актриса Квинта Брунсон “Аbbott Elementary” номли авлодлар ўртасидаги чегараларни йўқотадиган лойиҳа яратгани учун йилнинг “Энг ёрқин одами” деб топилган. Бу барча ёшдагилар учун комедияли лойиҳали ҳисобланади.
Маълумот ўрнида, “People” журнали биринчи марта йил одамини 4 нафар номзодга бераётгани йўқ. 2020 йилда ҳам мукофот 4 кишига берилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь