Йил бошидан бери 160 мингдан ортиқ хорижликларнинг Россияга кириши тақиқланган
Олам
−
26 Декабрь 2021
4847Жорий йилнинг 11 ойида Россия 160 мингдан ортиқ чет эл фуқароларига мамлакатга киришни тақиқлади. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан деярли 9 мингга камдир. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
“2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Россия Федерациясига киришини олдини олиш бўйича 161 756 та ариза юборилди”, дейилади хабарда.
Айтиш жоизки, ўтган йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 170 минг 383 тани ташкил этган эди.
Аввалроқ, Ички ишлар вазирлиги хорижликларнинг Россия ҳудудига киришини тақиқлашнинг асосий сабаблари мамлакатда вақтинча бўлиш шартларини бузиш ва ноқонуний меҳнат фаолияти эканлигини маълум қилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь