Йигитлар қайси ҳудудда энг кўп ўзидан катта аёлларга уйланяпти?
Жамият
−
12 Август 2022
231232022 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон бўйича 5 501 та қайд этилган никоҳларда келиннинг ёши куёвникига нисбатан катта бўлган. Бундай ҳолатларнинг энг кўпи Тошкент шаҳрига тўғри келяпти. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Бу ҳолат ҳудудлар кесимида қуйидагича:
• Қорақалпоғистон Республикаси – 508 та;
• Андижон вилояти – 201 та;
• Бухоро вилояти – 568 та;
• Жиззах вилояти – 163 та;
• Қашқадарё вилояти – 478 та;
• Навоий вилояти – 192 та;
• Наманган вилояти – 212 та;
• Самарқанд вилояти – 502 та;
• Сурхондарё вилояти – 478 та;
• Сирдарё вилояти – 143 та;
• Тошкент вилояти – 468 та;
• Фарғона вилояти – 306 та;
• Хоразм вилояти – 549 та;
• Тошкент шаҳри – 733 та.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июль ойида республика бўйича жами 24 195 та никоҳ ҳолатлари қайд этилган. Энг кўп никоҳ қайд этилган ҳудуд эса Фарғона бўлган.
LiveБарчаси