Июлда қайси ҳудудда энг кўп оила қурилгани айтилди
Жамият
−
06 Август 2022
6004Жорий йилнинг июль ойида республика бўйича жами 24 195 та никоҳ ҳолатлари қайд этилди. Энг кўп никоҳ қайд этилган ҳудуд эса Фарғона бўлди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Ҳудудлар кесимида тузилган никоҳлар сони:
• Қорақалпоғистон Республикаси – 985 та;
• Андижон вилояти – 1881 та;
• Бухоро вилояти – 1405 та;
• Жиззах вилояти – 1188 та;
• Қашқадарё вилояти – 2559 та;
• Навоий вилояти – 1059 та;
• Наманган вилояти – 1767 та;
• Самарқанд вилояти – 3138 та;
• Сурхондарё вилояти – 2081 та;
• Сирдарё вилояти – 654 та;
• Тошкент вилояти – 2043 та;
• Фарғона вилояти – 2699 та;
• Хоразм вилояти – 778 та;
• Тошкент шаҳри – 1 958 та.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон бўйича 24 572 та никоҳдан ажралиш ҳолатлари қайд этилган. Ҳар минг нафар аҳолига тўғри келадиган никоҳдан ажралишлар сони – 1,4 промиллени ташкил этган.
LiveБарчаси