Европарламент Беларусь АЭСнинг иш бошлашига қарши чиқди

Олам

image

Европа парламенти Литва билан чегара яқинидаги Островец шаҳрида Беларусь атом электр станциясини ишга туширишни тўхтатишни талаб қилди. Европа Парламенти депутатлари атом электр станциясининг хавфсизлигидан хавотир билдирган.

Қарор қабул қилинишига 642 депутат овоз берган, 29 киши қарши, 21 киши бетараф қолган.

Парламент аъзолари Беларусни атом электр станциясининг шошилинч ишга туширилиши ва реакторнинг тез-тез фавқулодда тўхтаб қолиши ҳамда ускуналарнинг ишламай қолиши ҳақида расмий ҳисоботларнинг йўқлиги учун танқид қилган. Улар хавфсизликни яхшилаш бўйича барча чоралар кўрилгунча Беларусь АЭСини ишга туширишни кейинга қолдиришни талаб қилмоқда. Депутатлар Минскни халқаро ядровий ва экологик хавфсизлик стандартларига риоя қилишга чақирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

76

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг