Европанинг яна бир ривожланган давлати Бош вазирсиз қолди

Олам

image

Бугун, 21 июль куни Италия Бош вазири Марио Драги истеъфога чиқди. Бу ҳақда мамлакат Президенти сайтида хабар берилди.

Қайд этилишича, Марио Драги Президент Сержо Маттарелла билан учрашди ва унга иккинчи марта ҳукумати билан бирга истеъфога чиқиш нияти ҳақида маълум қилди. 

“Республика Президенти буни эътиборга олди. Ҳукумат жорий муаммоларни ҳал қилиш учун ҳокимиятда қолади”, дейилади идора баёнотида.

Драги ва Маттарелла ўртасидаги суҳбат тахминан ярим соат давом этган.

Италия Бош вазири жорий йилнинг 14 июль куни парламентдаги овоз беришдан сўнг ўз лавозимини тарк этиш ниятида эканлигини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, Ҳукуматни бошиданоқ қўллаб-қувватлаган умуммиллий кўпчилик энди йўқ.

Италия Ташқи ишлар вазирлиги 11 шаҳар мэрлари Бош вазирни лавозимини тарк этмасликка чақирди. Уларнинг фикрича, янги сайловлар бўлса, давлат иқтисодиётини тикламаслиги, энергия нархини амортизация қилиш учун 15 миллиард евро миқдоридаги иккинчи қўллаб-қувватлаш пакетини қабул қилмаслиги ва Европада газ нархига чекловлар қўлланилишини ҳимоя қилмаслиги мумкин.

Аввалроқ, Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон лавозимини тарк этгани ҳақида хабар берган эдик. Бундан ташқари, Германия канцлери Олаф Шольцнинг ҳам истеъфога чиқиши ҳақида миш-мишлар тарқалганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Марио Драги

Баҳолаганлар

247

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг