Европанинг уч йирик давлати жазирамадан ёниши мумкин

Олам

image

Испаниянинг салмоқли қисми, Франциядаги Рон водийси ва Италиянинг материк бир қисмида Ўртаер денгизи ғарбий қисмидаги жазирама тўлқинлар туфайли ёнғин хавфи юқори даражага етди. Бу ҳақда “Associated Press” Европа метеорологларига таяниб хабар берди.

Европа Иттифоқининг “Коперник” фавқулодда сунъий йўлдош картография хизмати маълумотларига кўра, Италиянинг Сардиния ва Сицилия оролларида ҳам ёнғин хавфи юқори.

Европа Иттифоқи расмийлари ёзда ёнғин хавфи остида қолган мамлакатларга ёрдам бериш учун 12 та ўт ўчириш самолёти ва вертолётларини ажратган.

Айни пайтда Франция ва Испанияда ҳаво ҳарорати цельсий бўйича 40 даражадан, Германияда эса 38 даражадан ошди. Франциялик метеорологларнинг прогнозларига кўра, бугун, 18 июнь куни мамлакатда ҳаво ҳарорати цельсий бўйича 43 даражага етиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1051

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг